"Бор меҳримиз сенга, болажон!"

02.06.2024 14:06:48

 

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида ҳам вилоят қон қуйиш шифохонаси кўплаб қалби эзгуликларга тўлиб-тошган, одамийлик фазилати юқори бўлган инсонларни қабул қилди.

Бугунги акцияда 57 нафар фуқаро қатнашди ва уларнинг 19 нафаридан 8 литр 550 мл қон йиғилди.

Оиламиз қувончи, юртимиз келажаги бўлмиш болажонлар саломатлигини тиклаш учун ўтказилган беғараз акцияда кўплар қатори ҳуқуқ ҳимоячилари, профессор ўқитувчилар ва андижонлик маҳалла фуқаролар йиғини раиси иштирок этиб, қон топширишга эришдилар.

Бу инсонлар «Адолат» социал-демократик партияси вилоят кенгаши вакиллари томонидан эътироф этилиб, партия номидан ташаккурнома ва эсдалик совғаларини қабул қилиб олишди.

 
«Адолат» СДП
Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+