«Бор меҳримиз сенга, болажон!»

29.05.2024 17:05:50

Болалар ҳаётимиз давомчилари, юртимизнинг эртанги куни эгалари, шу боис уларни асраш, ҳимоя қилиш, жисмонан соғлом, ақлан етук қилиб тарбиялаш давлат ва жамият, қолаверса барчамизнинг бурчимиздир.

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган «Тошкент иссиқлик электр станцияси» АЖда «Бор меҳримиз сенга, болажон!» » мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

«Адолат» СДП Тошкент вилояти кенгаши ҳамда станция касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда корхона ишчи-ходимларининг 7 ёшда 12 ёшгача бўлган 87 нафар фарзандлари иштирок этишди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 56 нафар фарзандларига «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова ва станция касаба уюшма қўмитаси раиси Мунира Қосимовалар томонидан турли совғалар тақдим этилди.

Шунингдек, корхона ишчи-ходимларининг фарзандлари учун «Биз болалар» театрлаштирилган концерт дастурига 500 дона , Ашхобод сайлгоҳи турли атракционларидан фойдаланиш учун 800 дона чипталар беғараз тарқатилди.

Тадбир давомида болажонлар иштирокида расм чизиш, иншо ёзиш ва шеър айтиш бўйича танлов ўтказилди. Ҳамкор ташкилотлар томонидан танлов ғолибларига қимматбаҳо совғалар ва иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

«Адолат» СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+