Бош Қомусимиз эътироф этилди

02.07.2022 13:07:35

Маълумки мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан Бош Қомусимизнинг мазмун ва моҳияти, келгусида унда ўрин оладиган, инсон қадр-қимматини улуғлайдиган устувор масалалар юзасидан жойларда тарғибот тадбирлари, учрашув ва давра суҳбатилар айни қизғин паллага кирган.

Хусусан, “Адолат” СДП Хонқа туман Кенгаши томонидан  тумандаги  24-сонли умумтаълим мактабида “Янгиланаётган Конституциямиз-фаровон ҳаётимиз кафолати” мавзусида ташкил этилган тадбирга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев, партия фаоллари, депутатлари, мазкур мактаб ўқитувчилари ҳамда “Маштўғай”  маҳалласи фаоллари,  фуқаролари иштирок этишди.

опқм2

Тадбирни партиянинг туман Кенгаши раиси Нигора Жумақова кириш сўзи билан очиб берар экан,  Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия ташкил этилиб,  унинг таркиби ва вазифалари белгилангани ҳамда  мазкур Конституциявий комиссия таркибига барча ҳудудлардан депутатлар, сенаторлар, жамиятнинг турли қатламлари, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари, етук ҳуқуқшунослар, сиёсатшунослар ва бошқа экспертлар киритилгани хусусида таъкидлади.

Шундан сўнг, ОМҚПдепутати Мақсуд Қурбонбоев сўзга чиқиб,  аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, ёшларни ишга жойлаштириш, бандлигини таъминлаш жумладан, имконияти чекланган шахсларни давлат ҳисобидан ҳимоялаш, уларни замонавий касб-ҳунарларга бепул ўқитиш каби масалаларни давлатнинг зиммасига юклаш борасидаги нормаларни  Конституциянинг тегишли моддаларига киритиш – келажакда албатта Ўзбекистон ижтимоий давлат сифатида шаклланишида асос бўлишини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берди.

Шунингдек,   Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотнинг бош ғоявий илҳомлантирувчиси Муҳтарам Президентимиз бўлса,  асосий ташаббускори эса – мамлакатимиз аҳолисининг кенг қатламлари эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг.  Депутат томонидан  конституциявий фаолликка даъват этувчи ҳамда халқчил ва ҳаётий фикр ва мулоҳазалари иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди.

Тадбир сўнгида сайловчилар қизиққан саволларга депутат М.Қурбонбоев томонидан   батафсил жавоблар берилди.

Туманда бу каби тадбирлар давом этмоқда.

                                                                                  Замира Абдуллаева,

                “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+