Бош Қомусимиз ранглар жилосида

10.11.2022 12:11:56

Конституция - жамият таянчи ва юртимиз тараққиётининг ҳуқуқий кафолати, давлатимиз мустақиллигининг ёрқин рамзи, кўп миллатли халқимиз хоҳиш-иродасининг қонуний ифодасидир. Унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, аҳоли, айниқса, ёшлар онгу шуурида Ватанга садоқат, қонунларимизга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш асосий вазифаларимиздан биридир.

Хабарингиз бор «Адолат» социал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан «Конституция ранглар жилосида» мавзусида истеъдодли ёшлар ўртасида расмлар кўрик-танлови эълон қилинди.

Бош Қомусимизни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, унинг мазмун-моҳиятини ёш-авлодга онгига чуқур сингдириш мақсадида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида «Конституция ранглар жилосида» кўрик-танловининг саралаш босқичи ўтказилиб, ёшларимизнинг ижодий ишлари ҳайъат аъзоларига тақдим этилди.

Ҳозирда Республика кўрик-танловига тайёргарлик жараёнлари жуда қизғин паллага кирган. Қувонарлиси, келажагимиз эртаси ёшларнинг Асосий қонунимиз мазмун-моҳиятидан жуда яхши хабардор эканликлари, Бош қомусимизнинг ҳар битта моддаси ҳақида жудаям чиройли тарзда расмлар чизиш билан биргаликда, содда ва мазмунли тарзда мазмунини шарҳлаб ҳам бераётганликлари кишига завқ бағишлайди. Энг муҳими, навқирон авлод вакилларининг ҳуқуқий билимларини ошириш ва бу борадаги кўникмаларини ривожлантириш истаги кучли эканлиги жараёнларда яққол намоён бўлмоқда.

Гулноза Ражабова,

«Адолат» СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+