Бош қомусимиз ёш рассомлар нигоҳида

08.11.2022 18:11:15

“Адолат” социал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Конституциямиз ранглар жилосида” мавзусида истеъдодли ёшлар ўртасида расмлар кўрик-танлови эълон қилинди.

Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ёшларга кўрик-танловнинг мақсад ва вазифалари борасида кенг тушунчалар берилди. Бош қомусимиз кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига ўтишнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори эканлиги тушунтирилди. Ёшлар онгида мустақиллик туҳфа этган азиз неъмат, яъни бугунги тинч ва осуда ҳаётни болалар ижодида акс эттириш партиянинг энг асосий мақсадларидан бири эканлиги таъкидланди.  

Кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида барча шаҳар ва туманларидан ёш рассомлар фаол иштирок этиб, Конституциямизнинг ҳар бир моддасини ўз ижодий ишларида намоён этди. Келиб тушган ижодий ишлар ҳайъат аъзолари томонидан сараланиб, кўрик-танловнинг республика босқичига юборилди.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

ЎзА мухбири

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+