Янгиликлар 374
Бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари бошланди.
Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгашининг XIV Пленуми қарорига асосан, партия Фарғона вилоят Кенгашидаги барча бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари бошланди.
Фурқат туманидаги маданият уйида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотида бугунги кунда 60 нафар партия аъзолари бирлашган. Партия сафларини кенгайтириш, халқ орасида партия нуфузини ошириш, ҳудуддаги аҳоли вакилларининг «Адолат» қабулхонасига қилган мурожаатларини қонун талаблари асосида ҳал этиш борасида ушбу бошланғич партия ташкилоти яхши натижаларга эришган. Бугунги кунда партиянинг «Ёш адолатчилар» қаноти сафига маҳаллада истиқомат қилувчи уюшмаган ёшларни жалб этиш борасида намунали ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Ҳисобот-сайлов йиғилишида бошланғич партия ташкилоти ташкил этилган давридан бошлаб шу кунга қадар фаолияти таҳлил этилиб, қониқарли баҳоланди. Шунингдек, «Адолат» СДП туман Кенгаши конференциясига бошланғич партия ташкилотидан делегатлар сайланди.
Шунингдек, ҳисобот сайлов йиғилишлари Олтиариқ, Ёзёвон, Данғара, Қува, Тошлоқ туманлари ҳамда Фарғона ва Марғилон шаҳарларидаги бошланғич партия ташкилотларида ҳам қизғин ўтказилмоқда.
Гулчеҳра Аҳмедова
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг