Бошланғич партия ташкилотларидан сайлов дастурига таклифлар олинмоқда

05.01.2024 11:01:16

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари учун ўтказиладиган сайловларга Ўзбекистон "Адолат" СДП нинг Сайловолди дастурини тайёрлаш бўйича сайловолди дастури лойиҳасини шакллантириш учун, ҳудудлардаги партия фаоллари иштирокида мавжуд бошланғич партия ташкилотларида учрашувлар ўтказилиши белгиланган.


Маълумки, бошланғич партия ташкилотлари партия негизи ҳисобланади. БПТлар фаолиятини такомиллаштириш, уларни фаолиятини сифатли йўлга қўйиш, сафини фаол аъзолар ҳисобига ошириб бориш - партиянинг нуфузи юксалиб боришида муҳим аҳамиятга эга.
“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши депутати С. Элмуродов Сирдарё туман кўп тармоқли марказий поликлиника Бахт шаҳар бўлими ходимлари иштирокида қонун тарғиботи ҳамда сайловолди дастурига таклифлар олиш мақсадида тадбир ташкил қилинди.
Маърузачилар томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказиш белгиланганлиги,сайловни мажоритар-пропорционал шакл тизимига ўтиш давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
Партиямизнинг 2024 йил сайловолди дастурига тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш ва ходимлар ҳуқуқларини кучайтириш, имтиёзлар бериш юзасидан таклифлар олинди.

“Адолат” СДП
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+