Бўстонлик тадбиркор «Адолат»дан мамнун

09.07.2024 16:07:15

Ўзбекистон «Адолат» СДП Бўстон туман кенгаши фаоллари жамоатчилик орасида қонун устуворлиги ва ҳуқуқий маданият тарғиботига алоҳида эътибор қаратмоқда. Жойларда олиб борилаётган тарғибот тадбирлари фуқароларнинг партиямизга бўлган ишончини оширяпти.

Тумандаги Гузар МФЙда ўтказилган ана шундай тадбирда тадбиркорлар ҳам иштирок этди. Уларга бугунги кунда давлатимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани, қонунчилигимизга киритилган ўзгартиришлар атрофлича тушунтирилди.

Тадбиркор учун молиявий кўмак энг зарур омил. Бироқ айрим ҳолларда тадбиркор бу борада етарли билимга эга бўлмайди. Натижада муаммонинг ечимини топишда қийналади. Тадбиркор Шукрулло Маҳмудов фаолиятини ривожлантиришни истасада, қандай йўл тутишни билмаётганди. Партиядошларимизга бу борада қилган мурожаати ижобий натижа берди. Тадбиркор номидан қилинган онлайн мурожаат шу куннинг ўзида ижобий самара берди. «Халқ банки»нинг Бўстон туман бўлими уни қўллаб-қувватлади.

Шукрулло Маҳмудов, тадбиркор:

-Ўзбекистон «Адолат» СДП аъзолари қандай иш қилишини билмаган эдим. Партия фаоллари билан мулоқот менда уларга нисбатан ишонч уйғотди. Натижа ҳам жуда тез кўринди. «Адолатчилар»дан хурсандман. Имтиёзли кредит ҳисобига фаолиятимни янада кенгайтираман.Гузар МФЙда шу куни фуқароларни қийнаётган ўндан ортиқ муаммолар ечимини топди. 



«Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+