Бўстонлиқ туманидаги маҳалла аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди

08.11.2022 14:11:32

Инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган барча фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Юртимизда ҳар бир соҳада рўй бераётган ўзгаришлар, аввало, инсон учун яратилаётган қулайликларнинг ёрқин ифодасидир.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Бўстонлиқ туман Кенгаши ташаббуси билан туманнинг «Қорамозор» маҳалласида бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Ушбу тиббий кўрикка Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасининг олий тоифали тиббиёт ходимлари жалб қилинди.

Унда эндокринолог, травматолог, невропатолог, терапевт, кардиолог, нарколог, тери-таносил, инфекционист, окулист, болалар жарроҳи, фтизиатр, Акушер-гинеколог, ЭКГ, УТТ (УЗИ) каби 14 та йўналишлар бўйича «Қорамозор» маҳалла фуқаролар йиғинидаги «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари»га киритилганлар, ногиронлар, диспансер назоратида турган сурункали касаллик билан рўйхатда турувчи 318 нафардан ортиқ аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрик натижасида аниқланган сурункали касалликлари бор фуқароларга кўп тармоқли тиббиёт марказида стационар шароитда даволаниш учун тавсиялар берилди.

Шунингдек, маҳаллада яшаётган ёши улуғ инсонлар, ногиронлиги бор шахслар ва болаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уй шароитида тиббий кўрик ташкил этилди. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни, қолаверса, тўғри овқатланиш юзасидан маслаҳатлар берилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+