Боёвутлик Мадина “Темир дафтар”дан чиқадиган бўлди

09.06.2021 15:06:47

“Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи”. Ўз номига монанд хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашни мақсад қилган мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Маҳаллаларда уйма-уй юриш механизми асосида  давом эттирилган  ўрганишларнинг навбатдаги манзили Боёвут туманининг  “Олмазор” маҳалласи бўлди. Мурожаат муаллифи  Мадина  Қаландарова тумандаги банк филиалидан  норози бўлиб партиянинг  ҳудудий  Кенгашига мурожаат қилди. Унинг сўрови сабаб партиянинг депутатлик гуруҳи вакиллари нафақат банк филиалига, балки туман Адлия бўлимига ҳам ёзма мурожаат қилди.

Натижада Мадинанинг кредит олиш мақсадида банк ташкилотига топширган ҳужжатлари қонуний тартибда ўрганиб чиқилди ва банк ходимларидан асослантирилган жавоб берилиши  талаб қилинди. Икки йилдан буён кредит маблағини ололмай юрган фуқаронинг ҳужжатлари “Ҳар бир оила - тадбиркор” лойиҳасининг низом ва талабларига мос келиши тасдиқланди. Шу куннинг ўзидаёқ  Мадина  Қаландаровага ўттиз миллион сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратиб берилди.

Чорвачиликни ривожлантиришни мақсад қилган эдик. Лекин банкдан кредит маблағини олишда сарсон бўлдик. Борсак банк ходимлари турли баҳоналар билан бизни қайтариб юборар эди. Мурожаат қилишга мажбур бўлдик. Бугун эса хурсандмиз. Масаламизга ижобий ечим топилиб ўттиз миллион сўм олдик ва уч бош қорамол сотиб олдик. Энди “Темир дафтар”дан чиқамиз, - дея хурсандчилигини яшира олмади Мадина биз билан суҳбатда.

 

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА, 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят  Кенгаши

 матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+