Бўзатовда оммавий тарғибот тадбири

16.09.2021 11:09:18

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари аҳолининг Президентлик сайловида халқимизнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида қатор тадбирларни ўтказмоқда. Бўзатов туманида ҳам анъанага кўра мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб «Ватан келажаги ёшлар қўлида» шиори остида оммавий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда партиянинг ҳудудий Кенгаши ходимлари, Бўзатов тумани Кенгаши ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, фаоллар ва барча кўнгиллилар иштирок этишди. Тадбирни партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари А.Пахратдинов кириш сўз билан очиб берди ва ҳозирги вақтда мазкур янгидан ташкил этилган Бўзатов туманида ҳам қатор ижобий ўзгаришлар ҳақида таъкидлади.

Тадбир иштирокчилари «Адолат» СДПнинг ўз дастурида белгиланган энг муҳим вазифаларидан таълим, соғлиқни сақлаш каби қатор ғоялари билан танишган ҳолда, туман аҳолиси, айниқса, ёшлари партия фаолиятига катта қизиқиш билдирди.

Тадбир давомида кўнгиллари санъатга ошно бўлган Бўзатов халқига яхши кайфият уланиш мақсадида, санъаткорларнинг чиқишлари билан куй-қўшиқлар ижро этилди.

Муса ЖОЛДАСБАЕВ,

«Адолат» СДП Бўзатов тумани Кенгаши раиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+