БПТда электорат манфаатлари акс этяптими?

11.03.2020 15:03:03

Бошланғич партия ташкилоти бу – фуқароларни ўзаро манфаатлар, қарашлар умумийлиги асосида ҳудудий, ишлаб чиқариш муассасаларида бирлаштирган сиёсий партия ташкилотларининг бошланғич бўғинидир.  Уларнинг самарали фаолияти партия ҳаётида муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда бошланғич партия ташкилотлар фаолиятини кескин жонлантириш партиямиз олдида турган устувор масалалардан бирига айланган. Бошланғич партия ташкилотларининг ўз вазифаларини давр талаби даражасида бажарилишини таъминлаш партиямиздан жойлардаги бошланғич партия ташкилотларини ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлашни, ташқи ва ички вазифаларни аниқлаштиришни, мустақил равишда тарғибот–ташвиқот тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш кўникмаларини шакллантиришни талаб этади.

Шуни инобатга олган ҳолда партиянинг Жиззах вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан бошланғич партия ташкилотларининг фаолиятини янада жонлантириш борасида тадбирлар, давра суҳбатлари ҳамда учрашувлар ташкил этилмоқда. Хусусан, партиянинг Зафаробод туман Кенгаши томонидан бошланғич партия ташкилотлари раислари учун сиёсий ўқув ташкил этилди.

Мазкур сиёсий ўқувда дастурий мақсадларимизни амалиётга жорий қилиш ҳамда сайловолди дастуримиз йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган партиявий лойиҳалар ижросида бевосита ташаббускор бўлиш ҳар бир бошланғич партия ташкилотининг энг устувор вазифаси эканлиги таъкидланди.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар суръатидан, шиддатидан орқада қолмаслик учун, бугунги тезкор замонда бирор масала ечимида эскича қарашлар, эскича иш услублари наф бермаслигини ҳар биримиз чуқур тушуниб етишимиз керак.

Ҳақиқатан ҳам халқ билан мулоқот кенг йўлга қўйилган ҳозирги шароитда баландпарвоз гаплардан чекинган ҳолда электоратимизнинг муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал этмасак, аниқ амалий ишлар билан фуқароларимизнинг ишончини қозонмасак партиянинг иши кўринмайди, сайловчиларимиз ҳам биздан рози бўлмайди.

Йиғилишда сўзга чиққан партия аъзоларидан Ҳайрулла Маматқулов, Иззатулла Қанбаров ва бошқалар партиянинг Зафаробод туман Кенгаши раисининг фикр-мулоҳазаларига қўшилган ҳолда дастурий мақсадларимизни ҳамда партиявий лойиҳаларни амалиётга жорий қилишда бевосита ташаббускор бўлиш ҳар биримизнинг энг устувор вазифамиз бўлиши лозим – дея таъкидлаб ўтишди.

Шу каби қуйи ташкилотларимиз етакчилари қанчалик фаоллик кўрсатса, маҳаллий Кенгашлардаги депутатларимиз билан ҳамкорликни кучайтирса, аҳолини ўйлантираётган масалалар тегишли доимий комиссияларда, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияларида кўриб чиқилиб амалий ечим топса, асосий мақсадимиз бўлган партиямиз электорати ишончини оқлаган бўламиз.

Ўктам ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

етакчи мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+