БПТда «Истеъдод» клуби иш бошлади

16.07.2024 10:07:48

Партиянинг бирламчи бўғини ҳисобланган БПТлар иш фаолиятини такомиллаштириш, ташкилот аъзолари томонидан партиянинг аҳоли орасидаги танилувчанлигини ошириш устувор масалалар қаторидан жой олди. Шу туфайли БПТларда аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш бўйича тизимли ишлар қилиняпти.

Жумладан, «Адолат» СДП Андижон шаҳар Кенгашидаги БПТлар фаолияти ҳам анчагина ривожланиб, аъзолар сафини кенгайтириб келмоқда. Улар учун манфаатли бўлган навбатдаги лойиҳа — «Истеъдод» клуби фаолияти Андижон шаҳрида жойлашган OITSга қарши курашиш марказидаги БПТда йўлга қўйилди.

Клуб истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамоатчилик билан ишлашда маданий-маърифий тадбирларни самарали ташкил этиш ва «Ёш адолатчилар»нинг «Тенгдош — тенгдошга» ташаббусини оммалаштиришни мақсад қилган.

Клуб аъзоларининг саломатлигини мустаҳкамлаш, спорт билан шуғулланишини шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган дастлабки тадбир «Спорт билан соғлом ҳаёт сари!» деб номланди. Спорт тадбирида ташаббускорлар «Адолат» байроғи остида куч синашдилар.

Тадбир якунида партиянинг Андижон шаҳар кенгаши раиси Жанона Раҳимова халқ саломатлиги йўлида хизмат қилиш билан бирга партиявий тадбирларда фаол қатнашаётган сафдошларимиз клубнинг асосчилари бўлганини таъкидлаб, уларга миннатдорчилик билдирди.

«Адолат» СДП

Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+