Бу маҳсулотлар бизда ҳам машҳур

27.05.2021 11:05:05

Жомбой туманидаги “Қўлбости” маҳалласида жорий йилнинг май ойи бошларида хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш, “маҳаллабай” ишлашни тизимли ташкил этиш бўйича вилоят семинари ўтказилди. Унда туманимиздаги “Қўлбости” тажрибаси тарғиб этилди.

Қувонарлиси, туманимиздаги кўпгина корхона ва ташкилотлари қатори миллий ҳунармандчилигимизни акс эттирувчи маҳаллий ҳунармандларимизнинг маҳсулотлари ҳам меҳмонларга тақдим этилди.  Бугун туманимизда элликка яқин ҳунармандалр фаолият юритаётган бўлса, уларнинг барчаси “устоз-шогирд” анъналарини давом эттиришмоқда. Кўргазма доирасида иштирок этаётган экинларни томчилатиб суғоришга мослаштиришлан маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи “AGROBRO”  ўзбек-турк қўшма корхонаси вакиллари ушбу миллий ҳунармандчилигимиз маҳсулотлари бўлмиш, кашта, адрас, атлас, гиламдўзлик, қўғирчоқ ясаш, ёғоч ўймакорлиги, темирчилик устахоналари маҳсулотлари билан танишишди. Миллийлигимизни акс этиб турган бу кўргазмали воситалар уларда катта қизиқиш ўйғотди.

-Бутун турк дунёсида балки жаҳонга машҳур ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳали-ҳамон жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини йўқотгани йўқ, - дейди туркиялик  мутахассис Меҳмед Эмир ўғли. - Мен бу  маҳсулотларни ўз ватаним Туркияда ҳам кўрганман. Ўшанда жуда катта қизиқиш билан оиламиз билан бу маҳсулотлардан харид қилганмиз. Бугун бу семинарда бу маҳсулотларнинг асл ватанида учратганим жуда қувончли бўлди. Ҳозир кўриб турганингиздек, мен яна улардан харид қилдим. Ишонаманки, мен бундан афсусда эмасман.

Дарҳақиқат, бугун туманимизда Зулфия Мамадиёрова, Нилуфар Эрмаматова, Марғуба Ёриева,  Исроил Мамадиёров каби уста-ҳунармандлар маҳсулотлари юртимизнинг барча туристик марказлари балки, дунёнинг кўзга кўринган жойларида кўргазмага қўйилмоқда.

 

Дилмурод МАҲРАМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман кенгаши “Ёшлар қаноти” раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+