Бу табақалаштириш эмасми?

25.04.2021 15:04:18

Ойналарини қорайтириб “тонировка” қилиб олган автомобильларни кўриб кимнинг бўлса ҳам беиҳтиёр бу автомабиль эгаси пули кўп, катта тадбиркор ёки ёғли ерларда ишлайдиган одам кўз олдига келади. Буни биз ижтимоий тармоқлардаги билдирилаётган фикрлардан, айрим автомобиль эгаларининг сўзларидан англашимиз мумкин.

Сабаби автомобиль ойналарини қорайтириш (“тонировка”)га рухсат бериш маълум миқдорда кўп пул тўлаш эвазига рухсат берилади. Бу қанчалик тўғри? Ва умуман олганда шу адолатданми? Шу каби саволлар аҳоли орасида кенг муҳокама қилинмоқда.

Шу саволга аниқ жавоб берадиган ташкилот ёки жавобгар шахсни топиш қийинроқ бўлиши мумкинлиги келтирилмоқда. Бу қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини билмадик-ку, бироқ “тонировка”га рухсат олиш учун тўланадиган маблағлар давлат ғазнасига тушмас экан. Тўғри бўлган тақдирда бу қандай солиқ тури? Халққа пенсия, нафақа ёки ойлик бўлиб қайтадими? Бу масалаларнинг аҳоли орасида келиб чиқаётганлиги ҳам табиий, албатта.  

Нимага энди кўриниб турган шу оддий нарсаларни кўрсак ҳам кўрмасликка олиш мумкин.

Юқоридаги фикрлар бир томонлама қарашлар ҳисобланади. Иккинчи томондан эса инсон саломатлиги билан боғлиқ бўлган жиддий масала турибди. Жазирама иссиқда асосан Қорақалпоғистон ҳудудида ёз қаттиқ иссиқ келади. Шундай пайтларда узоқ жойларга чиққан киши қайнаб турган қуёш нуридан бекинишда қорайтирилган ойналар унга раҳот боғишлашини кўз олдингизга келтиринг. Афсуски бу раҳотни кўришга ҳамманинг ҳам чунтаги кўтармайди.

Умуман олганда, инсон саломатлиги ҳеч нарса билан ўлчанмаслиги лозим, аҳолини эса бу тарзда табақалаштириш қанчалик тўғри?

 

Абажан АВЕЗОВ,

Халқ депутатлари

Элликқалъа тумани Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+