Бугунги ислоҳотларнинг ўрни ва аҳамияти тарихда қолади

21.06.2022 11:06:08

20 июнь куни Муҳтарам юртбошимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Юртбошимиз учрашув давомида ўтган 6 йил мобайнидаги халқимиз билан бирга маслаҳатли олиб борилган ислоҳотларнинг натижаси сифатида бугунги жамиятимиздаги янгича фикрлаш, ишлаш ва яшашга бўлган интилишни алоҳида таъкидлаб, халқимиз томонидан асосий қонунимизни бугунги ҳаёт талабларига мос ҳолда янгилаш бўйича билдирилган кўплаб таклиф ва мулоҳазаларни айтиб ўтди.

Президентимиз ўз маърузаларида “Нима учун айнан бугун конституциявий ислоҳотлар ўтказиш зарурати туғилмоқда? Ўзбекистон Конституцияси мустақиллик йилларида эришган барча ютуқларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб келмоқда. Буни ҳаммамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз. Шу билан бирга, бугун шиддатли тараққиётнинг ўзи олдимизга қўяётган муҳим бир талабни чуқур тушуниб олишимиз зарур. «Ҳозирги таҳликали замон, ён-атрофимиздаги мураккаб вазият она Ватанимиз тақдирига янада улкан масъулият билан ёндашиб, кечиктириб бўлмайдиган стратегик қарорлар қабул қилишни тақозо этмоқда». “Инсон қадри учун” ғоясини ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган “Инсон – жамият – давлат” деган ёндашувни Конституциямизнинг мазмунига чуқур сингдириб, инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туришини алоҳида эътироф этди.

Президент комиссия аъзолари эътиборини аниқ таклифлар қаратган ҳолда, ҳар бир инсонинг табиий яшаш ҳуқуқини давлат эмас, яратганнинг ўзи томонидан инъом этилгани ва бу борада Конституциямизда “Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади” деган ўта муҳим нормани олға сурдилар.

Юртбошимиз ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан шахс қўлга олинганда, у нима учун ушлангани ва қандай ҳуқуқларга эга экани тушунтирилаётгани, шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда тушунтирилиш кераклиги таъкидлаб, “Хабеас корпус” институти ва “Миранда қоидаси”ни Конституциямизда муҳрлаб қўйишнинг вақт-соати келганлигини таъкидладилар.

Яъни “Хабеас корпус” институти ва “Миранда қоидаси”да ҳеч бир шахс қонуний судда иши кўрилмай туриб ҳаёти эркинлиги ёки мулкидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, шунингдек, айбланувчи айбловнинг моҳияти

 ва асосларидан хабардор бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги, у ўзига қарши кўрсатма бераётган гувоҳлар билан юзма-юз учрашиши ёки ўз ҳимояси учун адвокат хизматидан фойдаланиш ҳуқу¬қига эга эканлиги ҳамда шахс суднинг қарорига қадар кўпи билан 48 соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Бугунги ўтказилган учрашувда Президентимиз ўз нутқларида яна бир муҳим ташаббуслардан бирини илгари сурган ҳолда, шахснинг қилган бир жиноят учун бутун авлод жавоб бериши ёки отасининг иши учун фарзанд, акасининг иши учун уканинг айбланишини «адолатсиз тизим» дея атаб ўтиб, бундан бутунлай воз кечишни қатъий таъкидладилар. Эндиликда Конституциямизга “Шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклашга асос бўлиши мумкин эмас” ва “Озодликдан маҳрум этилган барча шахсларга нисбатан инсоний муносабат ва уларнинг қадр-қиммати таъминланиши шарт”, деган норма асосий қонунимизда ўз аксини топади.

Сўнгра юртбошимиз суд ҳуқуқ, прописка масалларига ҳамда юртдошларимизнинг мамлакатдан чиқиши ва келиши борасидаги тизимли муаммоларни санаб ўтиб, бу борадаги амалга оширилиши зарур бўлган жиҳатларга урғу берган ҳолда, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва унинг кафолатлари айнан Конституция даражасида мустаҳкамланиши керак –дея таъкидладилар.

Учрашув давомида Президент фуқароларининг уй-жойга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оила, хотин-қизлар ва тадбиркорлик масалларига тўхталиб, ҳар бир тизимда имтиёзли ва ижтимоий кафолатларни таъминланиши ҳамда ҳар бир фуқаро давлат ҳимоясида эканлигини Конституциямизда алоҳида мустаҳкамлаб қўйишни таклиф этди. Ўз ўрнида бугунги кўтарилган муаммолар ва уларнинг адолатли ечими эртанги авлодлар учун албатта, тутган ўрни ва аҳамияти билан тарихда қолади. Зеро, бугунги ёшлар ватан келажаги, эртанги куннинг бунёдкорлари бўлиб, бугунги амалга оширилган салмоқли ишлар ўз натижасини беради.

Конституциявий ислоҳотлар негизида ҳар бир фуқаро ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириши, ҳар бир оила фаровонлиги ва иқтисодий мустаҳкамлиги таъминланиб, ишонаманки ўзининг амалий натижалари билан барчага бирдек самарали хизмат қилади.

 

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+