Бундай одамларни чин маънода ватанпарвар деб аташ мумкин

31.03.2021 14:03:50

Томорқадан самарали фойдаланиш аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва пировардида фуқароларнинг даромадларини ошишига хизмат қилади. Шундан келиб чиқиб давлатимиз томонидан бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фуқаролар бу  масалага қай даражада эътибор қаратмоқда? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Адҳамжонова Андижон туманидаги “Гузар” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчиларга айни шу савол билан юзланди. Аксарият хонадонларда томорқадан самарали фойдаланилаётгани, 130 тасида иссиқхона ташкил этилгани эътиборли. 23 та хонадон эгалари  айни кунларда ўзлари етиштирган бодринг ва помидор маҳсулотларини бозорга олиб чиқиб, эл дастурхонига тортиқ қилмоқда.

Мавлуда Адҳамжонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

-Бизни қувонтиргани гузарликлар гўзаллик шайдоси. Аёллар уйда бўш ўтирмай гул етиштириш билан шуғулланадилар. Натижада уларнинг бандлиги таъминланиши баробарида юрт ободлигига ҳисса қўшмоқдалар. Бундай одамларни чин маънода ватанпарвар деб аташ мумкин.

Депутат шу куни  аҳолига тиббий хизмат кўрсатилиши, “Темир дафтар”га киритилганлар билан ишлаш ва тадбиркорлар фаолиятини ҳам ўрганди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+