Бунёдкорлик завқи

19.01.2022 10:01:47

Уч йил илгари бўлимимизга “Адолат” социал-демократик партияси фаоллари ташриф буюришди. Улар билан суҳбат жараёнида мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий ислоҳотлар, парламент фаолияти, депутатларнинг ишлари ҳақида кўплаб қизиқарли ва фойдали маълумотлар олдик. Ўшанда туман кенгашининг раиси Ҳаҳрохон Аҳмедова бизга бир қатор адабиётлар ҳам тақдим этди. Улар билан танишгач, барчамизда “Адолат” СДПга аъзо бўлиш фикри туғилди.

Шундай қилиб, бўлимда ишлайдиган ҳамма ходимлар партия сафига кирдик. Бошланғич партия ташкилоти тузилди. Унга ёш мутахассис Беҳзод Жўраевни раис этиб сайладик. Бугунги кунда туманда ўтказиладиган ижтимоий-сиёсий тадбирдарда фаол қатнашиб келмоқдамиз. Партия аҳзоси бўлганимиздан кейин барчада ишга муносабат ҳам жиддий равишда ўзгарди. Ҳар бир ходимда ўз вазифасига нисбатан масъулият кескин ортди. Санобар Каримова, Нозимжон Жалолиддинов, Элдор Каримов каби ҳамкасбларимиз айниқса, бошқаларга намуна бўлмоқдалар.

Бўлимимимзнинг асосий вазифаси аҳоли пунктларининг меъморий қиёфаси замонавий талабларга жавоб беришини таъминлаш, пудратчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, қурилишда янги техника ва технологияларни жорий этиш, юқори сифат ва самарадорликка эришишга кўмаклашиш кабилардир. Ҳар бир ходим мана шу йўналишда ўзининг куч-ғайратини аямасдан меҳнат қилмоқда. Шу туфайли юқори натижалар қўлга киритилмоқда. Ўтган 2021 йилда ҳам туманда  ижтимоий-иқтисодий тараққиётда қатор ютуқларга эришилди.  Асосийси, халқ турмуш фаровонлиги ўсди, шаҳар ва қишлоқларимиз янада ободлашди.

Эътиборли жиҳати – бундай қувончли ўзгаришларга эришишда бунёдкор қурувчиларимизнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Туманимизда ҳар йилгидан кўп турар-жойлар фойдаланишга топширилди. “Яккатом” ва “Узумзор” маҳаллалари “Обод қишлоқ” дастури лрйиҳаси доирасида янги ва кўркам қиёфа касб этди. Янги корхоналар,шифохона, мактаб ва боғчалар қуриб битказилди. Кўча ва йўллар равонлашди, ичимлик сув, электр ва табиий газ таъминоти яхшиланди.

Бундай ажойиб ўзгаришларда жамоамизнинг ҳам меҳнати бор, албатта.  Яқинда вилоят Қурилиш бош бошқармасида 2021 йил якунлари чиқарилди. Бўлимимиз тизимдаги ташкилотлар ўртасида иккинчи ўринни эгаллаб, махсус диплом ва эсдалик совғасига совғасига сазовор бўлди. Албатта, бундай эътироқ барчамизни бениҳоя хурсанд қилди..

Аммо ҳаёт бир зум ҳам тўхтамайди, кечаги натижалар билан мағрурлани ўтиришга ўрин йўқ. Навбатдаги,  янги, янада юксак марраларни эгаллаш учун ҳаракат қилиш зарур. Бу борада кўзланаётган мақсадлар қанчалик аниқ бўлса, шунча яхши Яқинда эълон қилинган  “Янги Ўзбекистоннинг 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси билан танишиб чиқиб, ўзимиз учун янги вазифаларни белгилаб олдик. Айни пайтда уларни бажариш учун астойдил иш олиб бормоқдамиз. Бу билан юртимизнинг янада обод, халқимиз ҳаётининг фаровон бўлишига улушимизни қўшамиз. Шу туйғу туфайли амалга оширилаётган бунёдкорликлардан завқ оламиз.

 

      Адҳамжон ХУДОЙБЕРДИЕВ,

Тўрақўрғон туман қурилиш бўлими бошлиғи,

“Адолат” СДП фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+