Буюк мутафаккир таваллуди кенг нишонланмоқда

08.02.2021 22:02:09

Навоийни англаш ўзликни, инсонийликни англашдир. Шоир ижодини тарғиб этишга қаратилган тадбирлар барча гўшаларда катта тантана этилмоқда. “Навоий ворислари” дея ном олган тадбир Вобкент туманида ҳам кенг нишонланди. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг туман кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбирда ўқувчи ёшлар буюк сиймонинг нафақат ижоди, балки ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳам кенг тушунчаларга эга бўлдилар.

Тадбирда Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодини акс эттирувчи саҳна кўринишлари ўқувчилар томонидан ижро этилди. Навоий қолдирган бой адабий меъросининг катта қисмини лирика ташкил этади. Навоий ғазаллари асосида ижро этилган  мумтоз қўшиқлар ва дилбар рақслар тадбир иштирокчиларига янада кўтаринкилик улашди.

 

“Адолат” СДП Бухоро вилояти Кенгаши хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+