Чекка ҳудудлардаги аҳоли муаммолари ўрганилмоқда

22.08.2022 11:08:21

Бугунги кунда депутатлар халқ ва ҳукумат ўртасидаги боғлаб турувчи кўприк, десак муболаға бўлмайди. Улар эндиликда чин маънода халқ вакиллари эканликларини амалда намоён этишмоқда. Ташаббускор, юрагида ўти бор, одамлар дарду ташвиши билан юрадиган кўплаб ана шундай фидойилар саъй-ҳаракати ўлароқ, кўплаб лойиҳалар амалиётга татбиқ этилиб, яна қанчадан-қанча муаммолар ҳал қилиниб келинмоқда.

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутати Шуҳратбек Соатов вилоятнинг Бўстонлиқ тумани узоқ ҳудудларидаги маҳаллалар фаолияти ҳамда у ердаги мавжуд муаммолар билан танишиш мақсадида «Боладала» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

– Сизларнинг марказдан жуда олисда яшаб, ҳалол меҳнат қилаётганингизни жуда қадрлаймиз, – деди Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Шуҳратбек Соатов. – Ҳузурингизга келишдан мақсад – турмуш даражаларингиз билан танишиб, дуч келаётган муаммоларингизни ҳал этишга кўмаклашишдир. Қишлоқ аҳолисини ўйлантираётган масалаларни ҳам ўрганиб, уларни ҳал этиш йўлларини кўрмоқчимиз. Зарур шароитларни яратиб бермоқчимиз. Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, ҳудудни ободонлаштириш масалаларига ҳам эътибор қаратиб, ушбу йўналишлардаги муаммоларни жойида ижобий ҳал этилишида амалий ёрдам бермоқчимиз.

Шундай инсонлар борки, улар ўз меҳнати билан юртимиз фаровонлиги, ободлигига қалб қўрини бағишлайди. Бу албатта, депутатлар. Халқ ва ҳокимият ўртасида уларни бир-бирига боғлашга хизмат қилувчи фидоийлар борки, муаммолар ўз ечимини топади.

Ҳудуд аҳолиси билан ўтказилган учрашувлар давомида одамларни қийнаётган ижтимоий муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича қатор амалий ишлар давом этмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+