Дам олиш кунлари ҳашарга бағишланди

16.12.2021 16:12:59

 

Халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжихатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, қурилиш иншоотлари ва бинолар, муқаддас қадамжоларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш яхши анъанага айланган.

Ангрен шаҳар “Зарбулоқ” МФЙ ҳудудида барпо этилаётган “Қорабошбой” жомеъ масжидида қурилиш ишлари жадал давом этмоқда.

Куни кеча ушбу маҳалла раиси А.Юсупов ва Халқ депутатлари Ангрен шаҳар кенгаши депутати А.Нурматов ҳафтанинг дам олиш кунларида ҳайрия ҳашарини ўтказиш ташаббуси билан чиқдилар.

Албатта, бундай савобли тадбирда иштирок этиш таклифи маҳалла аҳли томонидан бир овозда қўллаб-қувватланди.

100 дан зиёд фуқаролар иштирок этган ҳашарда қўшни “Оппартак”, “Улуғбек” ҳамда “Обод” маҳаллалари фуқаролари ҳам аҳиллик ва фаоллик билан ҳайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

 

“Адолат” СДП Тошкент вилояти кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+