Даромад қилиб келаётган фуқаро касбга ҳам эга бўлди

08.04.2021 11:04:56

Когон туман кенгаши раиси Мактуба Ҳамроева ўз ҳудудидаги аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топишдан чарчамайди.  Тумандаги ҳар бир маҳалла Мактуба опанинг эътиборида. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга қўлидан келганча ёрдам беради ва депутатлик сўрови орқали ҳам ижобий ечим топтиришга эришади.

Куни кеча Мактуба опа тумандаги “Туткунда” МФЙ раиси билан биргаликда ҳар бир хонадон ҳолидан хабар олиб уйма-уй аҳоли муаммоларини ўрганди. Ушбу МФЙ 70% аграр соҳага ихтисослашгани учун ҳар бир хонадонда иссиқхона фаолияти йўлга қўйилган. Аммо аҳоли орасида ўз муаммоси билан депутат опамизга мурожаат қилганлари бўлди. Асл касби фармацевт бўлган 28 ёшли Сарвиноз Муродова оиласида кичик тадбиркорлиги бор, 6 сотих майдонда қулупнай ва помидор етиштирмоқда, аммо ўз соҳаси бўйича иш сўраб мурожаат қилди. Ва ҳар иккисини ҳам бирдек олиб боришга имкони борлигини айтди.

Шу куннинг ўзида ушбу муаммога депутат томонидан ечим топилди. Уйидан унча узоқ бўлмаган манзилда жойлашган дорихонага  ишга таклиф қилинди. Бу кўрсатилган эътибордан Сарвиноз Муродова мамнун. Муаммоси тезда ечим топгани учун  партия фаолларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Бундан ташқари шу куннинг ўзида яна 10 дан ортиқ аёлларни “Когонтехс” МЧЖ корхонасига ишга жойлаштиришга ҳам эришди.

                                                                           Мактуба ҲАМРОЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП  Когон туман  кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+