Дарсликдаги хатоликлар кимнинг айби?

13.04.2021 19:04:29

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг навбатдаги лойиҳаси давомида шу каби саволларга жавоб изланди, дейиш мумкин. Яъни, партиянинг сайловолди дастурида илгари сурилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида март-апрель ойи давомида “Таълим сифати - партия нигоҳида” лойиҳаси доирасида партиянинг вилоят Кенгаши, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи ҳамда туман ва шаҳарлардаги партия ташкилоти фаолларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоятдаги жами 305 та умумтаълим мактабларида ўрганишлар олиб борилди. Асосий эътибор эса таълим масканларининг ўқув дарсликлари билан таъминланганлиги, дарсликлардаги хатоликларни ўрганиш масаласига қаратилди.

Натижада ўрганилган умумтаълим мактабларида 50 турдаги ўқув дарсликлардан асосий6та ўқув дарсликлари (инглиз-тили,она-тили,тарих,рус-тили,хуқуқ,физика) фанларидан хатоликлар ваҳамда етишмовчиликлар аниқланди.   Яъни мактабларда  ўқув дарсликлари ўқувчиларга  асосан ижара  асосида берилаётганлиги, қўшимча машғулотларда таълим олаётган ўқувчилар ўзлари учун керакли дарсликларни ота-оналар томонидан таъминланаётганлиги аниқланди. Агар маълумотларни янада очиқлайдиган бўлсак, 5-синф инглиз тили дарслигида 8-бет “the eldest” сўзи ўқувчиларни чалғитади. Шунингдек, ушбу дарсликда “Ther are a lot of vegetables” мавзусидаги 2тa машқда 3та матн асосида  2та расм берилган, биттаси йўқ. Маълумотлар, йиллар, жой номлари ҳам эскириб қолган.

5-синф «Адабиёт» дарслиги, И ҚИСМ, 133 –134-бетлар, “Вазифадош кўмакчилар: … олдин, аввал, кейин, сўнг, томон равиш сўз туркумидан… ҳосил бўлган»

Она тили. 7-синф. Тошкент, 2017. 79-бет, “Сабаб ҳоли -лик, -сизлик қўшимчаларини олган отлар, -гани қўшимчали равишдошлар ва сабабли, учун кўмакчили қурилмалар билан ифодаланади»

Шунингдек, она тили дарсликларидаги баъзи мавзулар ўқитувчиларни ҳам қийнаб қўймоқда.

Жумладан:

– ажратилган бўлаклар ичида ажратилган кесим истилоҳи йўқ бўла туриб (8-синф), лицей дарслигида унинг ҳам ажратилиши ҳақидаги фикрнинг берилиши;

– қўшма феъл билан ифодаланган кесимнинг от кесим ёки феъл кесимлиги муаммоси;

– феъл кесимнинг соф феъл билан ифодаланиши айтилганига қарамай, равишдош билан ифодаланишига мисол келтирилиши;

– тўлдирувчи ва ҳолнинг аниқ чегараси йўқлиги;

– ҳаракат номининг сўз бирикмасида феълли бирикмани, гап бўлаги бўйича от кесимни шакллантириши ва ҳоказолар.

-2,4-синф Математика китоби , 2017 –йил дарсликда мисоллар жуда кўп берилган. Дарс давомида уларни бажаришга улгуриб бўлмайди. Бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар учун соддароқ мисол ва топшириқлар берилса

-2,4-синф Табиат  китоби , 2017 -йил тарихий манбалар, саналар ҳамда рақамлар тўғри берилган. Мавзуларга оид қизиқарли топшириқлар, бошқотирмалар берилса мақсадга мувофиқ бўларди.

-2 синф одобнома  китобига кўпроқ шеър ва ҳикматли сўзлар берилса мавзуни ўзлаштириш самаралироқ бўларди.

6-синф “Тарих” дарслигида  (85-саҳифада) миллоддан аввалги 2-минг йилликда Жанубий Юнонистон ва Крит оролида илк шаҳар давлатлар вужудга кела бошлади, деб ёзилмоқда.

5-синф “Тарихдан ҳикоялар” дарслигида (19-саҳифада) “Энг қадимги одамлар ва уларнинг манзилгоҳлари” мавзусида “ишбилармон одам” хам “ақл идрокли одам” хам “homo sapiens” деб берилмоқда аслида “ишбилармон одам” бу “homo habiles”дир”. Шунингдек ушбу дарсликнинг 41-саҳифасида археолог олимлар Юнонистон бугунги Греция давлатига қарашли Крит оролида миллодан аввалги 3-2 минг йиллигига оид шаҳарлар қолдиғи топдилар, деган маълумот мавжуд.

6-синф “Тарих” дарслигининг 69-саҳифасида эса  миллодан аввалги 3-минг йилликда  Шанга давлатига Чжоу қабиласи бостириб киради дейилган. Аслида Чжоу қабиласи Шан давлатига миллодан аввалги 2-минг йилликнинг охирида бостириб киради.

Шунингдек, 7-синф адабиёт дарслигида нашриёт айби билан саҳифалар тушиб қолганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан  Халқ депутатлари вилоят,  туман, шаҳар Кенгашларидаги доимий комиссия йиғилишлари  ҳамда   сессиясилар кун тартибига масала киритиш вазифаси белгиланди. Асосий мақсад эса дарсликдаги хатоликларни ўз вақтида бартараф этишга эришишдир. Зеро, таълим сифати партиянинг доимий  нигоҳида.

 

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+