Дастурдаги ташаббуслар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди

18.10.2021 14:10:10

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани 11-сонли мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг вилоят бўйича ишончли вакили Абдурашид Артиковнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда вилоят ва туман Кенгаши вакиллари, фаоллар, педагоглар, сайловда қатнашувчи талаба ёшлар, аҳоли вакиллари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ишончли вакил даставвал номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништириб, сайловолди дастурини атрофлича баён этиб берди.       Учрашувда янгиланаётган Ўзбекистондаги янги сайлов жараёни катта синов ва масъулият эканлиги, чунки, мазкур сайлов партия учун мамлакатимиз сиёсий майдонида ўз ўрнини янада мустаҳкамлаши, партия электоратининг манфаатларини ифодалаш имконини берганлиги билан аҳамиятли эканлиги хусусида таъкидланди.

Учрашувда “Адолат” СДП томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод – Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастурининг халқчил тилда, содда ва тушунарли қилиб тайёрлангани кўпчиликка манзур бўлди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига номзоднинг ишончли вакилидан тегишли жавоблар олишди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+