Давлат дастури тараққиётнинг янги босқичи

02.03.2022 16:03:06

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури қабул қилинди.

Мазкур Давлат дастуридаги устувор ғоялар мавжуд барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар, энг аввало, юртимизнинг барча фуқаролари фаровонлиги, уларнинг ҳаётдан рози бўлган ҳолда яшашига эришиши лозимлигига қаратилгани билан аҳамиятлидир. Қолаверса, мазкур йилга мўлжалланган Давлат дастурида ҳам кўп йиллар мобайнида ўз ечимини топмай, сақланиб келаётган ижтимоий муаммоларни ҳал этишига катта аҳамият берилган.

Шу билан биргаликда, Ҳаракатлар стратегиясининг мантиқий давоми бўлган Тараққиёт стратегиясига мувофиқ ишлаб чиқилаётган мақсадли дастурлар, инсонларнинг турмуш даражаси ва сифатини янада оширишни таъминлашга қаратилгани билан бир қаторда яқин ва ўрта истиқболда Ўзбекистоннинг тараққиёт тенденциялари, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини комплекс ривожлантириш йўналишлари аниқ белгиланган.

Мазкур Давлат дастурнинг эътиборга молик яна бир муҳим жиҳати шундаки,  уни ишлаб чиқишда халқимизни қийнаб келаётган муаммолар эътиборга олинди, қилиниши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилди. Энг муҳими, ҳужжатнинг ишлаб чиқилишида халқимиз ҳам ўз фикрлари билан фаол иштирок этишди.

Тараққиёт стратегиясида 7 та устувор йўналиш бўйича “Инсон қадри учун – 100 та мақсад” белгилаб олинган.

Давлат дастури маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш бўйича чораларни ҳам назарда тутади. Бунда ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда маҳаллаларнинг ваколатларини, уларнинг жамоатчилик билан алоқаларини кенгайтириш, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали йўлга қўйишга кўмаклашиш каби вазифалар амалга оширилади.

Маҳмуд ҲОЛБОЕВ,

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

етакчи мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+