Давлат раҳбарининг эътиборидан мамнунмиз

25.11.2022 10:11:34

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудларга ташрифи катта ўзгаришларга сабаб бўлади. Шу маънода бугун Навоий вилоятига ташрифидан вилоят аҳли ўзига хос янгиликларни кутмоқда. Қувонарлиси, Юртбошимиз халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг йиғилишида ёшлар билан учрашишлигини алоҳида таъкидладилар. Жумладан, ОАВ хабарларида берилишича, “Нима учун мен ҳамиша ёшлар билан учрашаман? Чунки улар эртанги келажагимиз. Бугун биз уларга кўпроқ эътибор бермасак, уларни иш билан таъминламасак эртага хавф-хатар кўпаяди...”, — деди Давлатимиз раҳбари.

Жуда ўринли. Жамиятимизнинг ривожланиши, эртанги кунимизни янада фаровон бўлиши бугунги ёшларга боғлиқ. Шу сабаб келажак авлодни ўқиши, касб-ҳунар эгаллаши ва иқтидорларини ривожлантириш долзарб вазифа. Ҳар бир йигит-қиз ҳозирдан маълум бир касбни эгаллаши, аниқ иш ўрни бўлиши лозим.

Навоийлик йигит-қизларга эътибор бутун Ўзбекистон ёшларига эътибордир. Шу сабаб Президентимизнинг бу ташаббусидан барчамизнинг қалбларимиз қувончга тўлди. Андижонлик “Ёш адолатчилар” бунга жавобан янада фаол бўлишга, билдирилган ишончни оқлашга тайёр.

Зумрадой Солиева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

 депутати ёрдамчиси.

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+