Давр тақозоси

17.07.2021 13:07:08

 

Интернетдан оқилона фойдаланиш ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга олиб келади. Агар аксинча ҳолат кузатилса, уларга бузғунчи ғояларни сингдириш жуда осон кечади.

2010 йилларда оммалашган “Кўк кит” ўйини бунинг яққол мисолидир. Бу ўйиннинг асосий қурбонлари 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшларни ўз ичига олгани ҳеч кимга сир эмас. Бу каби ўйинлар жуда кўп. Шу кунларда ёшларга салбий таъсир кўрсатаётган воситалардан бири – “Тик ток” ижтимоий тармоғидир. Бу тармоқдан жой олаётган турли видеоларга тақлид қилиш жуда оммалашиб кетди. Айрим давлатларида “Тик ток”ка тақиқ қўйилгани ҳам бежиз эмас.

Турли террористик ташкилотлар ҳам ёшлар онгини захарлашда асосан, ижтимоий тармоқлардан фойдаланмоқда. Кўпгина ёшларимиз осонгина алданиб, фирибгарлик тузоғига тушиб қолишмоқда.

Шу боис, Ватанимиз келажаги бўлган ёшларимизнинг бўш вақтларидан самарали фойдаланишлари учун бор имкониятимизни ишга солишимиз ва уларнинг ҳатти-ҳаракатларига эътиборли бўлишимизни давр тақозо этмоқда.

                                                                                                            Меҳриноз АБДИЯЗОВА,

                                                                                                       Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                                Шовот туман Кенгаши раиси,

                                                                                                    “Ёшлар парламенти” аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+