Давримиз фидойиси:

08.07.2024 09:07:12

Муаллимнинг меҳнатини игна билан қудуқ қазишга қиёслашади. Бу бежиз эмас. Нигоҳи ҳайратга тўла, мактабга бир оз ҳаяжон, бир оз ҳадиксираб қадам қўйган болакайнинг кўнглига йўл топиб, уни билим олишга қизиқтиришдан ҳаётда, жамиятда ўз ўрнига, мустақил фикри ва дунёқарашига эга шахс этиб камолга етказишгача бўлган йўл нақадар оғир ва машаққатли эканини соҳага дахлдор инсонлар жуда яхши билади. Яқин ўтмишимиздаги айрим мураккабликларга қарамай, касбини шараф билан адо этиб келаётган ўқитувчилар бугун Янги Ўзбекистонда чинакам эъзоз топиб, халқ меҳрини қозонмоқда.Бугунги кунда Самарқанд туманидаги 1-умумтаълим мактаби директори лавозимида фаолият юритаётган Дилдора Шукурова ҳам ана шундай эъзоз топиб, халқ меҳрини қозонган инсонлардан. Ҳозирги кунда мактабда 62 нафар педагог таълим бериб келмоқда. Мактабда Олий таълимга 2020-2021 ўқув йилида 3 нафар ўқувчи, 2021-2022 ўқув йилида 54 нафар ўқувчидан 7 нафари, 2022-2023 ўқув йилида 28 ўқувчидан 23 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кириб, талабалик бахтига муяссар бўлди. Бу албатта мактабда кейинги йилларда таълим сифатининг яхшиланишининг натижасидир. Қайд этиш керакки, Д.Шукурова раҳбарлик қилаётган мактаб 2023 йил «Замонавий мактаб» мақомини олди.

 

Зуҳра Қуддусова
«Адолат»СДП
Самарқанд туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+