Делегатлар таркиби тасдиқланди

26.08.2021 18:08:01

Бугун “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгашининг IХ  Конференцияси бўлиб ўтди. Унда партиянинг туман ва шаҳар Кенгаши раислари, маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари  ва фаоллар иштирок этишди. Кун тартибидан “Адолат” социал-демократик партияси Х Қурултойига делегатларни сайлаш масаласи ўрин олди. Иштирокчиларнинг овоз бериш натижаларига кўра  сайланган  делегатлар таркиби тасдиқлаб олинди.  Конференциянинг якуний қарори қабул қилиниб, сайланган делегатлар 2021 йилнинг 30 август куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Адолат” СДПнинг навбатдаги Х Қурултойида иштирок этадиган бўлди.

Шундан сўнг партия вилоят Кенгаши томонидан ўз фаоллиги ва ташаббускорлиги билан партия тараққиётига ҳисса қўшаётган бир гуруҳ депутатлар ва партия ташкилоти етакчилари  муносиб рағбатлантирилди. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида партия фаолларининг сиёсий фаолияти эътироф этилиб, яқинлашаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш борасидаги режалар ўзаро келишиб олинди.

Якунда партия сафига биология фанлари фалсафа доктори Зафар Маҳмуджонов, “Исломбек-Беҳруз” хусусий корхонаси раҳбари Гулчеҳра Файзуллаева ҳамда сардобалик жаҳон чемпиони Шербек Исомиддиновлар қабул қилиниб, аъзолик гувоҳномалари тантанали топширилди.

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+