“Делегатларимизнинг ҳар бири билдирилган ишончга муносиб”

31.08.2021 15:08:10

Фарғона Давлат университетитда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона вилояти Кенгашининг IX-Конференцияси бўлиб ўтди.

Унда шаҳар-туман Кенгаши раислари, депутатлар ва  партия фаоллари иштирок этди.

Конференция кун тартибига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси X-Қурултойига делегатларни сайлаш масаласи киритилди.  Овоз бериш орқали партияниинг вилоят ва ҳудудий Кенгашларида фаолият кўрсатиб келаётган ходимлари ҳамда фаолларидан 7 нафари делегатлар таркибига сайланди. Улар Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг  Тошкент шаҳрида чақириладиган Қурултойда иштирок этиб, партия вилоят Кенгашининг манфаатларини ифода этадилар.

Конференция иштирокчилари томонидан делегатлар таркибига  кўрсатилган номзодларнинг  партия ривожига қўшган ҳиссаси, мақсад ва вазифаларини амалга оширишдаги фаоллиги, самарали фаолияти, билим-салоҳияти  алоҳида эътиборга олинди.  Ҳамда депутатлар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

-Делегатларимизнинг ҳар бири билдирилган ишончга муносибдир, – дейди  Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати  Н.Жумабоев. –  Қувонарлиси, ўтган йилларга нисбатан ёшлар сони ошган. Уларнинг сиёсий жараёнлардаги фаолликлари, интилувчанлиги, лидерлик  қобилияти  партия нуфузини янада оширади.

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши  матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Маълумки, “Адолат” партияси  сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимовни жорий 24 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига  бўлиб ўтадиган сайловга  номзоди кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг  2021 йил 14 апрелдаги 1067-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни  тўплаш ва имзо варақалари  тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан Фарғона вилоятининг барча шаҳар-туманларида тизимли ишлар ташкил этилди.

 Партиядан номзод сифатида кўрсатилган Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовични  қўллаб-қувватлаш мақсадида имзо варақалари партия хайрихоҳларининг шахсий имзоси асосида расмийлаштириш жараёнлари  олиб борилди.

 Конференция қизғин муҳокамаларга бой бўлди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати.

 

  

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+