Демократик тамойиллар асосидаги сайловлар – давлат ва фуқаролик жамияти асоси

31.08.2021 19:08:00

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бугун “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган давра суҳбатида ҳам сайлов жараёнлари, сайлов қонунчилиги юзасидан фикр алмашилди.

Сайловларни ташкил этишда демократик тамойиллар” мавзусида бўлиб ўтган мазкур тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари вилоят, шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда таъкидланганидек, сайловлар, аввало, ўз келажагимизни ўзимиз бунёд этишимиз, қолаверса, ўз тақдиримизга бефарқ бўлмаган ҳолда ўзимиз муносиб деб билган номзодимизга овоз бериш орқали жамият ва давлатни бошқариш демакдир. Инсонларнинг сайлов жараёнларида, хусусан, давлат ва жамият бошқарувида ўз фикри ва позициясини номоён этган ҳолда фаол иштирок этиши - демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг муҳим шартларидан биридир.

Ўтган йиллар мобайнида эркин ва адолатли ҳамда демократик сайловларнинг қонунчилик асосларини яратиш ҳамда янада ривожлантириш борасида катта амалий тажриба тўпланди. Сайлов жараёнларига оид 5 та Қонунни умумлаштирган ҳолда, Сайлов кодекси қабул қилинди. Мазкур Кодексда сайлов тизими, унинг моҳияти, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш, сайловлардаги очиқлик ва ошкоралик, сайлов комиссияларининг ҳуқуқ ва ваколатлари, овоз бериш тартиби ҳамда унинг натижаларини аниқлаш, фуқароларнинг сайловлардаги иштироки, сайлов ҳуқуқининг кафолатлари, сайловларни молиялаштириш каби масалаларни ҳуқуқий тартибга солувчи қоидалар белгиланди.

Тадбир сўнгида жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловида ҳар бир юртдошларимиз бефарқ бўлмаган ҳолда, фаол иштирок этиши лозимлиги таъкидланди.

Ўктам ҚУРБОНОВ,

“Адолат” СДП  Жиззах вилоят Кенгаши мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+