Демократия ва муқобиллик асосида

14.04.2022 10:04:07

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг жорий йил 16 мартдаги ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 25 мартдаги қарорига асосан май ойида фуқаролар йиғини раисларининг навбатдаги сайлови бўлиб ўтади. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, маҳалла раислари сайлови чинакам демократия ва муқобиллик асосида ўтиши жуда муҳимдир.

Айни пайтда вилоятимизда 3 миллион 408 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Шундан, сайловга 2 миллиондан ортиғи иштирок этиши кутилмоқда. Шу кеча -кундузда вилоятимиздаги 813 та фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ҳамда вилоят, туман шаҳар кўмаклашувчи комиссиялари таркиби ва 813 та маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари тасдиқланди. Нуронийлар маскани тадбиргоҳида  ушбу масалага бағишлаб ўтказилган  йиғилишда Олий Мажлис Сенати аъзолари, жамоатчилик вакиллари ва “Адолат” СДП вилоят Кенгаши фаоллари қатнашди.

Қарши2

Маҳалла раислари сайлови олдидан бўлиб ўтган тадбирда  вилоят, туман ва шаҳарларда сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича штаблар тузилди. Айни пайтда эса штаблар томонидан кунлик қилинган ишлар мониторинги олиб борилмоқда.

Дарвоқе, бу йил маҳалла раислари сайловига ҳам “Адолат” СДП аъзолари бўлган ўнлаб фуқаролар ўз номзодларини қўйишади.  Ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда маҳалла раислари сайловини ҳар томонлама қонун доирасида ташкил этиш учун “Адолат” СДП аъзолари ва ишчи гуруҳ таркибига киритилган фуқаролар   жойларда кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришяпти. Ҳудудларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича гуруҳ аъзолари кўчалар ва уйларга бириктирилган бўлиб, улар томонидан маҳаллаларда йиғилишлар ўтказилиб, ҳар қайси кўчаларда вакиллар сайлаб олинмоқда ва номзодлар рўйхати шакллантириляпти. Биз жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган маҳалла раиси сайловини қонуний, ошкора, адолатли ва шаффоф ўтишига эришиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Давлатимиз раҳбари бошчилигида юртимизда халқ фаровонлигини ошириш учун кенг кўламдаги ишлар амалга ошириляпти. Шунинг учун ҳам Президентимиз раҳбарлигида қўлга киритилган ютуқларимизни янада бойитиш, тинчлик, хотиржамлик ва осойишталикни таъминлашда муносиб кишиларнинг маҳалла раислигига сайланиши жуда муҳимдир. Шундай экан, бу жараёнда бизга юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажаришга, бир тану-бир жон бўлиб сайловни ҳар томонлама намунали ўтказишга ҳаракат қиламиз.

                                                        Руиддин Раупов,

                                 “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси,

                               халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати,

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)

сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи

вилоят комиссияси раиси.

                            Уюштирди: Комил Сахатов.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+