Депутат 1 та медаль ва кўкрак нишони билан тақдирланди

09.07.2022 10:07:09

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Бадиий Академияси бош илмий котиби Феруза Абиджанова узоқ йиллик халқ хизмати йўлида олиб бораётган меҳнатлари учун давлатимиз томонидан «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони ҳамда «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши Абиджанова Феруза Абдуллаевнани ушбу юксак мукофотлар билан самимий муборакбод этади. Янада улкан ютуқларга эришишда муваффақиятлар тилайди. Халқ хизмати йўлида олиб бораётган беминнат ва фидокорона ишларига ривож тилайди.

Ҳурмат билан,

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши жамоаси

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+