Депутат – 104 ёшли Мастура буви хонадонида

08.04.2021 17:04:27

Кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга меҳр-саховат кўрсатиш азалий урф-одатларимиздан бирига айланган.

Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати Б.Камолов  туманда истиқомат қилаётган 104 ёшли  Мастура  буви хонадонида бўлиб, онахон ҳолидан хабар олди.

“Барраж”  маҳалласида яшовчи  Мастура  момо Ирисметова  икки асрни кўрган. 1917 йилда туғилган онахон  4 нафар фарзанд тарбиялаб, ҳозирда 14 нафар  невара, 22 нафар эвара, 2 нафар чеваралар  ардоғида умргузаронлик қилмоқда. Депутат Мастура бувини доимий тиббий назоратда ўтказиб туриш учун патронаж ҳамшира бириктириб берди. Онахонга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилаб эсталик совға ва саломларини улашди.

- Дунёда халқлар кўп, урф-одатлар ҳам шунга яраша, аммо инсон қадри-қиммати, унинг манфаати юксак қўйилган юрт ҳамма жойда ҳам топилавермайди, - дейди Ирисметова Мастура буви. - Шукрки, юртимиз тинч-осуда. Шу сабаб, хонадонларимиз файзли, обод. Уруш йилларидаги очарчилигу, суронли кунлар, ўтмишнинг машаққатларини эсласам, бугунги фаровон турмушимизга кўз тегмасин, дейман. Истиқлол туфайли бугун халқимиз фаровон ва осойишталикдан масрур. Кексаликнинг гаштини суриб фарзандлар, невараю чеваралар ардоғида иззат-икромда яшашга не етсин.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+