Депутат 9 та маҳалла муаммосини ўрганди

18.05.2022 11:05:54

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларининг ўзлари сайланган округларида фуқаролар қабулларини ўтказиш ҳамда фуқароларни кўп йиллардан бери қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш тўғрисида”ги  қарори тасдиқланган эди.

Мазкур қарор асосида пойтахтимизнинг Миробод туманидаги 9та маҳаллада халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари, "Адолат" СДПдан сайланган депутат Ташпўлат Матибоев томонидан фуқаролар қабули ташкил этилди.

тош12

Қабулда Миробод туман аҳолисининг турли муаммолар бўйича мурожаатлари тингланди.

Келиб тушган мурожаатлар навбатдаги шаҳар сессияси кун тартибига киритилиб, "Меҳр-саховат" фонди маблағлари ҳисобидан мурожаатчи аҳолига ёрдам кўрсатилиши белгиланди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

 матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+