Депутат аҳоли ҳузурида бўлди

28.04.2021 15:04:58

Халқ депутатлари Боёвут туман Кенгаши депутати Фурқат Асланов  туманнинг “Истиқлол” ва “Марказ” маҳалласи аҳолиси билан мулоқотлар ўтказди. Дастлабки манзил “Марказ” маҳалласининг биноси бўлди. Яъни депутат ҳудудда истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган хотин-қизлар билан суҳбат ўтказди.

Мурожаатлар мазмуни эса бепул дори-дармон билан таъминлаш, сиҳатгоҳ ва тиббиёт муассасаларига йўлланмалар олиш каби масалалардан иборат бўлди. Шундан сўнг депутат маҳаллада жойлашган 13-42-умумтаълим мактабларига ҳам борди. Маҳалланинг профилактика инспектори ҳамрохлигида ўтган ташриф давомида ўқувчиларга яратилган шароитлар ўрганилди, битирувчи синф ўқувчилари билан суҳбат ўтказилди.

Депутат  Фурқат Аслановнинг касби шифокор бўлганлиги сабабли тиббиёт йўналишини танлаётган ўқувчи ёшларга ўқишга кириш борасидаги тавсиялар берилди. Мулоқотлар  “Истиқлол” ва “Марказ” маҳалласи ёшларидан тузилган футбол жамоаларининг  бахси билан давом этди. Яъни “Депутат кубоги” учун  майдонга тушган  ёшлар навбатдаги футбол ўйинларининг иштирокчисига айланди.

Натижаларга кўра  эса биринчи ўринни 1999 йилда туғилган  ёшлардан  иборат  жамоа қўлга киритди. Анъанага кўра депутат томонидан мусобақа иштирокчиларига эсдалик совғалар ва махсус кубок тақдим этилди.

 

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+