Депутат аҳоли муаммоларига ечим топмоқда

29.03.2022 11:03:28

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Инна Коржикова Навоий шаҳридаги навбатдаги учрашувида Давлат хизматлари маркази ва бир қанча маҳаллаларда бўлиб, уларнинг муаммолари таклиф ва фикр мулоҳазаларини ўрганди.

И.Коржикова Навоий шаҳридаги Умид МФЙга ҳудуддан Навоий шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган Рустам Ғаффоров ҳамроҳлигида маҳалла фаолияти билан танишди.

Ўрганишлар жараёнида, маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кредитлар ажратилишида ҳанузгача сақланиб қолаётган бюрократик муаммоларни ҳал этишга қаратилган қатор ижобий ишлар амалга оширилаётганлиги маълум бўлди.

Жумладан, шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Лазиза Наимовага ссуда асосида 3 дона тикув машинаси олиб берилиб унинг бандлиги таъминланган. Дилором Хайруллаевага эса гўзаллик салони учун асбоб анжомлар, Сабохат Ишмуродовага катта духовка ташкил қилиб берилган.

Шунингдек, МФЙдаги хоким ёрдамчиси Шахобиддин Ҳамраев кўмагида 6 нафар фуқарога кредит ажратилиб, иш билан таъминланганлиги ва 7 нафар фуқаро ариза билан мурожаат қилган.

МФЙдаги ёшлар етакчиси Бобурмирзо Жалолиддинов 8 нафар талабани контракт пулларини давлат томонидан тўлаб беришни йўлга қўйилганлиги таҳсинга сазовордир.

Энг асосийси, сайлов округи ҳудудидаги аҳоли муаммоларини ҳал этилишида парламент депутати ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ҳамкорлигида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+