Депутат - аҳоли орасида

02.04.2021 11:04:06

Бугунги кунда депутатлар томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, ушбу ҳафтада «Адолат» социал-демократик партиясидан Халқ депутатлари Қўнғирот тумани Кенгашига сайланган депутат Г.Ешмуратова Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати П.Айтжанов билан биргаликда Қўнғирот туманидаги «Ажинияз» маҳалла фуқаролар йиғинидаги сайловчилари билан учрашди.

Маҳалла фуқаролари билан бўлган очиқ мулоқот чоғида, моддий ёрдам, бандлик, табиий газ, электр энергияси ва ичимлик суви таъминотидаги муаммолар ҳамда ички йўлларни таъмирлашга оид мурожаатлар билдирилди. Аксарияти кундалик турмуш тарзи билан боғлиқ муаммоларини билдирди.

Учрашувда фуқаролар мурожаати атрофлича муҳокама қилиниб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган масалалар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

 

Мавлюда ЕМБЕРГЕНОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қўнғирот тумани Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+