Депутат аҳоли орасида

20.06.2024 13:06:40

Бугунги кунда депутатлар томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, ушбу ҳафтада «Адолат» социал-демократик партиясидан Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашига сайланган депутат Ўрол Шерханов тумандаги «Зарбдор» маҳалла фуқаролар йиғинидаги сайловчилари билан учрашди.

Маҳалла фуқаролари билан бўлган очиқ мулоқот чоғида, моддий ёрдам, бандлик, табиий газ, электр энергияси ва ичимлик суви таъминотидаги муаммолар ҳамда ички йўлларни таъмирлашга оид мурожаатлар билдирилди. Аксарияти кундалик турмуш тарзи билан боғлиқ муаммоларини билдирди.

Жумладан, маҳаллада истиқомат қилувчи Г.Назарова уй-жойга эга бўлиши учун ёрдам беришини сўраб, депутатга мурожаат қилади. Унинг оилавий аҳволи депутат томонидан ўрганилиб, уй-жойга эҳтиёж сезаётгани туфайли кўмак бериш юзасидан туман ҳокимлигига депутатлик сўрови юборди.

Шунингдек, депутатга чорва моллари сотиб олиш учун кредит олишда ёрдам сўраган Д.Ҳайдаровга эса Ипотека банки ҳамкорлигида кўмак кўрсатилди. Маҳаллада яшовчи ёшлардан тўрт нафари эса бандлигини таъминлаш масаласида депутатга мурожаат қилди. Депутат аралашуви билан маҳалла ёшлари туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан мавсумий ишларга жалб этилди.

Шунингдек, депутатимиз шу маҳаллада яшовчи кўзи ожиз бемор, 1956 йилда туғилган Балхин Соатова билан учрашиб суҳбатлашганда бемор бугунги кунда саховат ва кўмакка муҳтожлигини, даволаниши учун маблағ зарур бўлаётганлигини айтиб ёрдам сўради. Депутат фуқаро Б.Соатованинг беморлиги ва яшаш шароитини ўрганиб чиқди ва «Саховат ва кўмак» жамғармасидан бир марталик моддий ёрдам ва хабар олиб туриш учун тиббиёт ҳамшираси ажратиб берилишида албатта ёрдам беришини билдирди.

Учрашувда фуқаролар мурожаати атрофлича муҳокама қилиниб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган масалалар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Дилафрўз Раҳматова,
«Адолат» СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши
мафкуравий ишлар бўйича бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+