Депутат аралашгач, 24 нафар фуқарога субсидия берилди

10.10.2022 11:10:37

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи аъзолари фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш учун зарур чора тадбирларни кўришмоқда. Шу туфайли ҳам фуқаролар томонидан ишонч билдирилиб депутатлик гуруҳига турли масалаларда мурожаатлар келиб тушмоқда.

Куни кеча депутат Қўйли Нарзуллаевга Миришкор туманидаги Помуқ маҳалласида яшовчи 24 нафар фуқаро уй-жой олиши учун субсидия масаласида муаммо бўлаётганидан мурожаат қилди. Депутатнинг тезкор саъй-ҳаракати туфайли фуқароларнинг арзи ҳудуддаги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида ижобий ечим топди.

Дарвоқе, депутатимиз айни пайтда «Темир дафтар»да турган 16 нафар кишига доимий ёрдам кўрсатиб келяпти. Саховатпеша депутат Қўйли Нарзуллаев Ўқитувчи ва мураббийлар байрами кунлари 50 нафар кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қашқадарё

вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+