Депутат аралашгач, алимент пули ундирилди

18.08.2021 09:08:14

Ўзбекистон “Адолат” СДП  Ромитан туман Кенгаши “Адолат” қабулхонасига жорий йилнинг июнь ойида Ромитан тумани “Афросиёб” МФЙ ҳудудидаги Амир Темур кўчасида яшовчи фуқаро Сайфуллаева Сайёра Умедовна томонидан қ мурожаат келиб тушди.

С.Сайфуллаева шаръий никоҳ асосида собиқ турмуш ўртоғи Бозоров Фахритдин билан бирга яшаган даврида икки нафар фарзанди дунёга келган. Кўп муддат давомида фарзандлар  таъминоти учун отаси томонидан алимент тўловлари амалга оширилмай келган.

Ушбу мурожаат асосида Ўзбекистон “Адолат” СДП  Ромитан туман Кенгаши депутати Ориф Исматов томонидан Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти Ромитан туман бўлимига депутатлик сўрови чиқарилди. Натижада 4 500 000 сўм алимент пуллари  даъвогар фойдасига ундириб берилди. Фарзандлари ҳақига хиёнат қилаётган отага бу яхшигина дарс бўлди.

 

Ориф ИСМАТОВ,

Халқ депутатлари

     Ромитан туман Кенгаши депутати                               

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+