Депутат аралашгач, маҳаллага янги трансформатор ўрнатилди

07.06.2022 09:06:44

Давлатимиз раҳбари халқ билан мулоқотни янада самарали олиб бориш мақсадида  ҳар қайси ҳудуддан сайланган депутатлар вақти-вақти билан одамлар билан мулоқот қилиш орқали маҳаллалардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиб муаммоларни бартараф этиш чорасини кўриши зарурлигини  тез-тез таъкидламоқда. Халқнинг фикр таклифларини эшитиш ҳамда  муаммо  ташвишини енгиллаштириш бизнинг вазифамиздир.

Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи  аъзолари партиянинг шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда  йил бошидан ҳозиргача 20та маҳалла, 22 та корхона, 16 та  ташкилот ва 25 та таълим муассасаларига  ташриф буюриб, “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси” устувор йўналишлари доирасида “Маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани  тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш вазифалари” мавзуида маърифий тадбирлар ўтказишди. Учрашувларда  муҳтарам Президентимиз томонидан асослаб берилган Тараққиёт стратегиясининг маънавий ривожланиш масалаларига қаратилган 5та устувор йўналишига доир  мақсад  ва вазифаларни бажариш ҳақида тушунчалар ҳамда тавсиялар берилди.

Депутатлик гуруҳи  аъзоси Алишер Ишназаровнинг  аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолиятидан сайловчилар мамнун бўлишаётир. Депутат ташаббуси билан биргина  май,  июнь ойларида  Комилон маҳалласи аҳолиси  мурожаати асосида 3 километрлик ички йўллар таъмирланди. Маҳаллага битта янги трансформатор ўрнатилди. 12 та электр сим ёғочлар янгиланди. Яшил макон умуммиллий лойиҳаси асосида 3 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари этилди. Бундан ташқари, депутат аралашуви билан маҳалла ҳудудида жойлашган 136- ётоқхона тўлиқ замонавий таъмирлаб берилди.Депутат “Темир дафтар”да турган 4 кишига доимий ёрдам кўрсатиб келаяпти.

                                                           Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё

                                                            вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+