Депутат аралашуви билан муаммолар ечим топмоқда

26.08.2022 12:08:36

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг хонқалик сайловчилари билан очиқ мулоқотлари ташкил этилмоқда. Мулоқотлар давомида сайловчилар томонидан баён этилган ва аниқланган муаммоларнинг аксарияти жойнинг ўзида ижобий ҳал этилмоқда.

Тумандаги «Ширин» маҳалласида жойлашган 32-сон умумўрта таълим мактабида М. Қурбанбаевнинг туман ҳокими ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокидаги сайёр қабули давомида бир қатор муаммолар хусусан, фуқаролар томонидан моддий ёрдам ва бола пули, уй-жой, тиббиёт, ичимлик суви, уй-жой ҳужжатларини кадастр агентлигидан рўйхатдан ўтказиш, ишсизлик ва бошқа масалалар бўйича ўз муаммолари билан иштирок этдилар.

хоразм3_11

«Тома» маҳалласида яшовчи Муҳаббат Аллаберганованинг арзон нархдаги субсидия асосида бериладиган жойларга зарурияти борлиги тўғрисидаги, «Ширинлар» маҳалла аҳолиси томонидан маҳалла аҳолисини томорқа ерларини суғориш учун насос ўрнатиб бериш ҳамда маҳаллада электр трансформаторини эскириб қолгани боис, электр токида узилишлар ва бошқа муаммолар содир бўлаётгани тўғрисида баён этишди.

«Знахос» маҳалласи Санамжон Машарипованинг етти ойлик набираси туғма нуқсон билан туғилган ва доуд синдроми билан касаллангани сабаб даволатиш учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати жойнинг ўзида ижобий ечим топди, ҳомийлар ёрдамида моддий ёрдам кўрсатиладиган ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳам назоратга олиниб, амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

хоразм2_8

«Пахтакор» маҳалласи Нажмиддин Қубро кўчасида яшовчи Қурбангул Қаландарованинг ҳам набираси кўпдан буён вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасида даволанаётгани боис, моддий томондан қийинчиликларга дуч келинаётгани тўғрисидаги мурожаати ҳам жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.

«Фидоийлар» маҳалласида яшовчи Санъат Абдуллаевнинг тадбиркорлик бўйича, «Илғор» маҳалласида яшовчи Феруза Бобожанованинг фарзандини иш билан бандлигини таъминлаш, Дилноза Нуруллаеванинг арзон нархдаги жойга муҳтожлиги борлиги тўғрисидаги мурожаатлари ва бошқа баён этилган муаммоларнинг аксарияти жойнинг ўзида қаноатлантирилди.

Бир сўз билан айтганда, депутатнинг сайловчилари билан бу галдаги мулоқоти ҳам ютуқларга бой бўлди.

Туманда депутат учрашувлари давом этмоқда.

 

                                                                                 Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                           “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+