Депутат аралашуви билан қаровсиз жойлар обод масканга айланди

12.09.2022 09:09:10

Икки йил олдин тадбиркор томонидан Яккасарой туман «Абдулла Қаҳҳор» МФЙ ҳудудидан боғча қурилиши учун аукциондан ер олинган.

Бироқ ушбу жойда ҳозиргача қурилиш ишлари амалга оширилмай, атроф қаровсиз қолган ва чиқиндилар билан тўлган.

Ушбу ҳолат маҳалла аҳлининг кескин норозилигига сабаб бўлиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Борисова Елена Михайловнага мурожаат қилишларига сабаб бўлди.

Депутат вазиятни атрофлича ўрганиб, мутасаддиларга ечим топиш юзасидан депутатлик сўрови киритди.

Натижада ён-атрофда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, маҳалла аҳлининг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Авзал РАҲИМОВ,

ОМҚП депутати ёрдамчиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+