Депутат эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди

17.10.2023 11:10:04

  Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясидан сайланган депутат Мурод Ғуломов Нурафшон шаҳар “Тараққиёт” маҳалласида бўлиб, аҳоли билан учрашди.

Депутат учрашув иштирокчиларига қонун ижодкорлиги борасидаги янгиликлар, кейинги пайтларда қабул қилиниб, кучга кирган, қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган янги қонунлар, уларнинг аҳамияти, мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар берди. Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат социал-демократик партияси дастурий мақсад ва вазифалари ҳамда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди.

Учрашув давомида аҳоли вакиллари депутатга ўзларини қийнаётган турли масалалар, уларни ҳал этилишига кўмаклашиш юзасидан мурожаат қилишди.

Депутат мурожаатларни ўрганиб чиқиб, тегишли ташкилотлар орқали ҳал қилинишини билдирди.

Шунингдек, депутат маҳалланинг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ташриф буюриб, муаммо ва камчиликларини ўрганди. Жумладан, Стас Станислав, Никита Потапов ҳамда ёлгиз аёл Ўлмасой Исхакова хонадонларида бўлиб, уларнинг яшаш шароити билан танишди, ўз маблағи ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+