Депутат электоратимиз даврасида

03.06.2024 13:06:23

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Инна Коржикова «Адолат» социал-демократик партияси вакиллари биргаликда Кармана тумани тиббиёт бирлашмасида бўлиб, маҳаллий аҳолига хизмат кўрсатиш шароитлари билан яқиндан танишди.
Бош шифокор Бахриддин Розиқов раҳбарлигида турли соҳа мутахассислари масъулият билан хизмат қилиб, кундан-кунга юксак профессионаллик ва ўз ишига фидойилик кўрсатиб, маҳаллий аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Муассасада сўнги йилларда беморлар учун бир қатор қулайликлар яратилганлигига гувоҳ бўлдик. Жумладан, вилоят гинекология ва туғруқхона айвонини таъмирлаш ва асфальт ётқизиш, беморлар ва ходимларнинг қулайликларини яхшилаш мақсадида амалга оширилган.
Ўрганишлар давомида соҳада бир қатор муаммолар борлиги маълум бўлди. Бундан ташқари, тўғри даволанишни танлаш учун қон томирини аниқ ташхис қўйиш учун МРИ машинасига муҳтож. Ҳозирда беморлар хусусий клиникаларга боришга мажбур. Бу эса фуқароларнинг ортиқча сарф-харажатлар ҳамда оворагарчиликларига сабаб бўлмоқда. Неврологик касалликларга чалинган беморларга, айниқса қон томиридан кейин ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш учун неврологлар сонини кўпайтириш талаб этилади.
Депутат муассаса маъмурияти бўлган мулоқотларда янада яхшилаш борасида борасида ўз тавсияларини берди. Республика даражасида ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар юзасидан тегишли депутатлик сўровлари юборилишини маълум қилди.

 «Адолат» СДП
Навоий вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+