Депутат фуқаролар билан учрашди. Натижа қандай бўлмоқда?

27.09.2022 11:09:10

Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши партиямиз депутати Бахтиёр Камолов ўз вазифасини сидқидилдан бажариб, одамларнинг оғирини енгил қилиб, ҳамиша халқ дарди билан яшаб, уларнинг муаммосини ечишда жонбозлик кўрсатиб келаётган депутатлардан бири саналади.

Халқ вакили қачон сайловчилар билан учрашмасин, ҳар гал фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилади, кўтарилаётган масалаларга имкон қадар жойида ижобий ечим топади. Одамларнинг дарду қувончига шерик бўлиб, оғирини енгил қилишга жиддий ҳаракат қилади.

Депутат Бахтиёр Камоловнинг Бўстонлиқ тумани аҳолиси билан учрашувлари ҳам ғоят қизғин кечди. Айниқса, «Барраж» МФЙда маҳалла фаоллари томонидан кўтарилган масалалар, «темир дафтар»га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш, ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўргатиш, бандликни таъминлаш юзасидан суҳбатлашилгани ҳудудни ҳар жиҳатдан ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши муқаррар. Мавжуд муаммолар туман мутасаддилари билан биргаликда ўрганилиб, белгиланган тартибда назоратга олиниши келишиб олинди.

— Одамларни рози қилиш бугунги ислоҳотларнинг асосий мезони, — дейди депутат Б. Камолов. — Шу сабабли бугун замон билан ҳамқадам юриб, мавжуд муаммоларга биринчи бўлиб ечим топишга, одамларнинг дарду қувончига шерик бўлишга астойдил ҳаракат қиляпмиз. Ижтимоий эҳтиёжманд қатламга, доимий даромаддан маҳрум бўлган инсонларга кўмак беряпмиз. Маҳаллий раҳбарлар, депутатлар ҳам кўп вақтини одамлар орасида ўтказса, мавжуд муаммоларга ўз вақтида ечим топса, фуқароларимиз адолат ва ҳақиқатнинг қудратига, ҳаётга ва келажакка ишонади.

Аҳоли муаммоларини ҳал этиш, турмуш шароити ва ҳаёт сифатини яхшилаш бугун давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги «Адолат» СДП депутатлари ҳам ана шу эзгу мақсад йўлида тинмай хизмат қилишмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+