Депутат хоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларига зарур тавсия ва тушунчалар берди

25.05.2022 10:05:36

Маҳаллаларда ташкил этилган ёшлар етакчилари ҳамда хоким ёрдамчиларининг фаолияти бугунги жамиятимиз тараққиётига хизмат қилиши керак.  

Шу маънода бугунги кунда уларнинг иш жараёнлари қониқарли тарзда олиб борилмоқдами? 

Айнан шу масалада Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Хикматова Луиза Анваровна томонидан Олмазор туманидаги 21-Қорасарой округига қарашли 9 та маҳаллада (Олтинсой, Тараққиёт, Мискин, Хончарбоғ, Ғ.Аъзамов, Исломота каби... ) ёшлар етакчилари ва хоким ёрдамчилари иштирокида улар фаолиятини қониқарли тарзда ташкил этиш ҳамда жонлантириш бўйича йиғилиш ўтказилди.

тош2_1

Йиғилишда шунингдек, туман ҳокимининг ёшлар спортини ривожлантириш бўйича раҳбари, “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

тош3_1

Йиғилиш давомида депутат томонидан хоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларининг ҳар бирига аниқ вазифалар берилиб, кенг тушунтириш ва тавсиялар айтилди.

Тадбир сўнгида Олмазор туманига ихтисослаштирилган болалар сув спорт мактаб интернатида 1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб болалар дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида мактаб интернат ўқувчилари ўртасида сузиш мусобақаси ўтказилди. Шундай мусобақа кейинги гал хоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари ўртасида ўтказилиши белгиланди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+