Депутат кўмаги: бемор Ҳиндистонда даволанди

24.10.2022 13:10:38

Марғилон шаҳар «Қашқар» МФЙ да яшовчи Рустамжон Дадахонов 3 нафар фарзанднинг отаси. Оила бахти, яқинларининг қувончидан бахтиёр, рўзғор ташвишларига андармон бўлиб ҳаёт кечирарди. Аммо вақт ўтиб, унинг жигар циррози билан хасталанганлиги маълум бўлди. Шодлиги ғамга айланди.

Аммо яхшиларнинг саховати доимо ўзгаларга умид, яшашга куч бағишлайди. «Марғилон саховати» хайрия гуруҳининг имконияти чекланган, ижтимоий таъминотга муҳтож инсонларга беминнат ёрдамини эшитганида унинг ҳам кўнглида умид пайдо бўлди. Ҳаётга яна интилиши, меҳри ошди.

Хайрия гуруҳи асосчиси, Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати Аъзамжон Аҳмаджонов билан суҳбатлашиб, унинг далдасидан куч олди. Вақти келганида эса беморнинг шифо топиши учун йиғилган пуллар Ҳиндистонга бориб, даволаниб келишига сабаб бўлди.

- Бугунги кунда саломатлигим яхши, яна аввалги ҳаётимга қайтдим, – дейди суҳбатдошимиз. – Тўғрисини айтсам, депутатимиз келиб, белгиланган сумма йиғилганлигини айтганида ишонмадим. Ахир, 30 минг АҚШ доллари кичкина маблағ эмасди. Аммо бахтимга саховатли қалблар бор бўлсин. Улар жуда савобли ишларни амалга оширяптилар. Кўнгилларга ва оилаларга шодлик улашяптилар.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+