Депутат кўмаги билан 270 та хонадонга суюлтирилган газ етказиб берилди

30.08.2021 17:08:27

 

Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати Хуршед Мавлединов  Бўстонлиқ тумани “Пском”, “Дадабоев” маҳаллалари  аҳолиси билан учрашди.

Учрашувда фуқаролардан ичимлик суви, ички йўлларни таъмирлаш, суюлтирилган газ баллонларининг вақтида етиб келмаслиги ва бошқа масалалар бўйича қатор мурожаатлар келиб тушди.

-Маҳалламиз мана салкам 3 ойдир-ки, газ таъминотидан тўлиқ узилган, –дейди “Дадабоев” маҳалласида яшовчи Кувониш Зайдуллаев. – Илгари суюлтирилган газ баллонлари вақтида етказиб берилган бўлса, кейинги пайтларда вақтида келмаслиги сабаб газсиз жудаям қийналяпмиз. Маҳалла фаолларига бир неча бор мурожаат қилдик, фойдаси бўлмади. Ахийри депутатимиздан ёрдам сўрадик. 

Ушбу масала юзасидан халқ вакили Х.Мавлетдинов шу куннинг ўзида “Бўстонлиқтумангаз” унитар корхонаси раҳбарига депутатлик сўрови юборди. Натижада 3  кун ичида муаммо ҳал қилиниб, 270 та хонадонга  суюлтирилган газ баллонлари вақтида етказиб берилди.

–Суюлтирилган газ таъминотида юзага келаётган муаммоларга фуқароларимизнинг ўзлари ҳам сабабчи бўлмоқдалар, – дейди депутат. –Чунки ҳеч кимга сир эмас бугунги кунда оммавий-ахборот воситалари орқали юртимизда ҳар соҳада юз бераётган янгиликлар, воқеа-ҳодисалар, қабул қилинган қарор ва қонунлар бўйича кунлик ахборот ва маълумотлар бериб борилмоқда, мазкур соҳасидаги ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар ҳам очиқлик принципи асосида кенг жамотчиликка етказилмоқда.

Лекин, баъзи фуқароларимиз ўз ҳақ-хуқуқларини билмасликлари, талаб қилмаликлари сабабли 2-3 ойлаб суюлтирилган газ олмасаларда, хусусий газ тўлдириш шахобчаларидан қиммат нархларда суюлтирилган газ сотиб олаётганликлари, газ таъминот корхонасидан сотиб олган газ баллонларининг оғир қолдиқларини назорат тартибида қайта тортиб кўрмаётганликлари ҳамда белгиланган нархдан қиммат сотилаётганда эътирозсиз сотиб олаётганликлари соҳадаги баъзи кимсаларга қўл келмоқда.

Учрашув давомида шунингдек, ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби масалалар бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.

 

Фотима САТТОРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши

 матбуот котиби

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+